Илмий ишлар

Т.р

Лойиҳа номи

Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари

1.

Инновацион лойиха:

Ер участкасида сенсорли чегара белгиларини ўрнатиш асосида ер кадастри ахборот базасини яратиш. 

Лойиҳа мақсади: Ҳозирги кунда давлат чегараларини мавжудлигидан бошқа ҳолатларда ер участкаларининг чегара белгилари амалда мавжуд эмас. Ушбу ҳолат эвазига ҳар бир туманда минглаб ер қонунчилигини бузилиш ҳолатлари, турли ҳил низолар, ер - ахборотларининг  ноаниқлиги ва уларга бўлган ишончсизлик, ердан фойдаланувчилар томонидан ўзбошимчалик билан майдонларни эгаллаш каби салбий жараёнлар давом этмоқда.

Республикамизда хозирги даврда Ўзбекистоннинг 44.9 млн гектардан иборат ер фонди 6.6 млн ер участкаси ва давлат заҳира ерларига тақсимланган  ҳолда фойдаланиб келинмоқда. Албатта, ер участкалари ердан фойдаланувчи субъектлар тасарруфида бўлиб уларнинг умумий сони 6 млн атрофида. Дунё тажрибасида ер назоратини энг тажрибали ечими хозиргача мавжуд эмас эди. Ушбу инновацион ғоянинг амалий ечими биринчи марта  Ўзбекистон мисолида жорий этиш имконияти яратилмоқда.

Лойиҳанинг мазмуни: Сенсорли чегара белгиларини ўрнатиш асосида ердан фойдаланишни ташкил этиш ер кадастрини аниқ, ишончли манбаларга асосланиб ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Чегара белгиларини ўрнатиш харажатлари анъанавий холатга таққосланганда 2-3 баробар самара бериши кузатилади.